АҚШ декларацияси 193 та давлатларнинг 128 таси томонидан қўллаб-қувватланди. Бироқ...
Мазкур йиғилиш давомида АҚШ президенти Дональд Трамп ташкилотнинг бюрократик тизимини қоралади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам XXI асрда БМТ фаолияти марказида амалиёт, натижа, бюрократия эмас, балки одамлар туриши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Ана шу мақсадда ташкилотни ислоҳ қилиш борасидаги таклиф этилган АҚШ декларацияси 193 та давлатдан 128 таси томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда БМТ Ахборот маркази хабар бермоқда.
Ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган декларация шаффофликни янада оширишга, ечимларни соддалаштиришга қаратилганлигини таъкидлади.
Ҳужжат 10 та пунктдан иборат. Унда АҚШ турли соҳаларда иш унумдорлигини ошириш учун БМТ тузилмасига ўзгартириш киритишни таклиф қилган.
Вашингтон томонидан билдирилган фикрга кўра, натижага ташкилотнинг ходимлари сонини қисқартириш орқали эришиш мумкин.
Бироқ бундан олдинроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп БМТда фаолият кўрсатаётган ишчи-хизматчилар ҳамда мамлакатларнинг доимий вакилларига яхши шарт-шароитлар яратилиш — бирламчи масала эканлигини эътироф этган эди. Энди расмий Вашингтонг уларнинг сонини қисқартирмоқчи.
Йўқ, савол ишчи-хизматчилар сонини қисқартириш эвазига яхши шарт-шароитлар яратилиш тўғрисида эмас!
Савол бошқачароқ: халқаро ташкилот АҚШнинг тўғридан тўғри “таъсири” остидами?