Учрашувда БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг 2017 йил 10 июнь куни Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Кеча, 15 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.
Учрашувда БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг 2017 йил 10 июнь куни Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши кун тартибидан ўрин олган “Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари” номли тадбир ва вазирликлар даражасидаги “Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш” мавзуидаги очиқ мунозаралар юзасидан ўзаро фикр алмашишди.