Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига давлат облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш учун тегишли битимлар ва шартномаларни имзолаш ваколати берилади.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳалқаро облигацияларни: давлат облигациялари ва корпоратив (шу жумладан банк) облигацияларини чиқариш ва жойлаштиришни мувофиқлаштириш бўйича барча операцияларни амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида хар кандай давлат облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ва уларнинг шартларини мустақил равишда белгилаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига давлат облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш учун тегишли битимлар ва шартномаларни имзолаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим қилинадиган давлат облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш учун тегишли битимлар ва шартномалар лойиҳасига юридик хулоса беришни ташкил этади.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юкланади.