...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг ўз “Артек”и бўлади


09:42, 27.02.2018 Жамият
 3 607

Термиз шаҳрида Халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Халқаро ёшлар оромгоҳини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорда таъкидланишича, Термиз шаҳрида Халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади.

Akbarxo'ja Rasulov tavsiya etadi!

Оромгоҳни сақлаш, жорий ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ёз мавсумидан ташқари бошқа вақтда оромгоҳда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари иштирокида турли хил тадбирлар, фестиваллар, анжуманлар, семинар ва бошқа машғулотлар ўтказиб борилади.

Маълумот учун: “Артек” халқаро болалар лагери собиқ СССР давлатлари орасида энг машҳур оромгоҳ ҳисобланган. Лагер Қримнинг жанубий қирғоғидаги Гурзуф посёлкасида жойлашган.
Фирдавс БЕК

Теглар:лагерь Термиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар