Китобхон бу кутубхонада 73 мамлакатдаги ахборот-кутубхона марказлари билан боғланиши, истаган китобига буюртма бериши мумкин.
Кутубхоначиликнинг сўнгги ютуқлари асосида бунёд этилган марказ аҳолига виртуал ва электрон кутубхона хизматлари кўрсатиш бўйича Ўзбекистондаги илғор муассасалардан бирига айланди. Кутубхонада мутолаа заллари, муҳокама ва компьютер хоналари, медиа-студиялар, маълумот алмашиш имконини берувчи видеотармоқ мавжуд. Бундан ташқари, китобхонларга “Китоб олами” дўкон растаси, Wi-Fi ҳудуд ва “Book cafe”лар хизмат кўрсатмоқда.
Шунингдек, китобхон 73 мамлакатдаги ахборот-кутубхона марказлари билан боғланиши, истаган китобига буюртма бериши мумкин. Марказнинг кўчма кутубхонаси бўлиб, у китоб ва телекоммуникация технологиялари ва интернет билан жиҳозланган “Biblio bus” орқали чекка тоғли қишлоқлар, маҳаллаларга ҳам “кириб боради”. Бу орқали олис ҳудудларда ҳам китобхонликни оммалаштиришга эришиш кўзланган.