Воқеа ҳайдовчининг мастлиги сабаб юз берган.
Жиззах вилоятнинг Ғаллаорол туманида яшаган И.А. маст ҳолда Nexia русумли автомобилни “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1012-километрида бошқариб кетаётганда ЙТҲ содир этган. У ўзидаан олдинда ҳаракатланаётган DAF русумли юк автомашинасининг орқа томонига урилган.
Натижада ҳайдовчи И.А. ва унинг 3 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган яна бир йўловчи эса шифохонга ётқизилган.