Маросимда иштирокчи мамлакатлар вакиллари ўз байроқлари билан стадион бўйлаб чиқиш қиладилар.
Очилиш маросими ўз бағрига 76 000 дан зиёд томошабинни сиғдира оладиган муҳташам “Gelora Bung Karno Stadium” да ўтказилади.
Маҳаллий вақт билан 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) бошланадиган маросимда иштирокчи мамлакатлар вакиллари ўз байроқлари билан стадион бўйлаб чиқиш қиладилар.
Ўзбекистон спорт делегациясида боксчи, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Исроил Мадримов байроқдор вазифасини бажаради.
Асосий мусобақаларга эртага старт берилади. Унда биринчилардан бўлиб сузиш, эркин кураш, ушу, ўқ отиш, академик эшкак эшиш, теннис ҳамда қиличбозлик бўйича баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар ўз иштирокларини бошлайдилар.