Соҳибқирон Темур руҳи покига Қуръон тиловат қилинган.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Амир Темур мақбарасига ташриф буюрди. Соҳибқирон Темур руҳи покига Қуръон тиловат қилинган.
Маълумки, Амир Темур минтақадаги ўнлаб ўлкаларни ишғол қилиб, улкан империя барпо этган. Қўшни мамлакатлар, жумладан, ҳозирги Тожикистон ҳудуди ҳам ушбу давлат таркибида бўлган. Шу жиҳатдан, Соҳибқирон тарихи халқлар учун умумийдир.
Меҳмонларга Амир Темур ҳаёти, ушбу мақбара қурилиши ҳақида сўзлаб берилди.
Тожикистон Президенти ўзи учун Амир Темур ва темурийлар давлати тарихига оид янги жиҳатларни кашф этганини таъкидланган.