...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонликлар “кичик ҳаж” зиёратини 31 май кунидан бошлайди


16:41, 15.05.2018 Жамият
 2 980

Май ойи охиридан Саудия Арабистонига парвозлар амалга оширила бошланади.

Аввалроқ, “Ҳаж-2018” дастурининг қачон бошланиши ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 31 майдан “Умра. Ёз-2018” дастури доирасида Саудия Арабистонига зиёратчиларни ташиш бўйича парвозларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда МАК Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га маълум қилди
 
Жорий йилнинг 17 июнига қадар давом этадиган ушбу дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишида жами 14 парвоз амалга оширилиши режалаштирилган.
 
“Кичик ҳаж”ни амалга оширишни истаган 1546 нафар зиёратчилар белгиланган манзилга етиб олишда Миллий авиакомпаниянинг Boeing-767 самолётларидан фойдаланадилар.
 
Ушбу дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун авиакомпания мутахассислари зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш ва юқори даражадаги сервис хизматларини  кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солишларини маълум қилдилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Boeing Умра-2018 Кичик ҳаж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар