Ҳалок бўлганлар хотирасига ҳайкал ёки черков қуриш таклифи билдирилган.
Аввалроқ, Россиянинг Кемерово вилоятининг шу номдаги маъмурий марказидаги савдо марказларидан бирида ёнғин содир бўлгани ва унда 64 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 15 май куни Кемеровадаги “Зимняя вишня” савдо марказини бузиш ишлари бошланди. Бу ҳақда НТВ канали хабар берди.
Кемерова вилоятининг вақтинчалик губернатори Сергей Цивилёв савдо марказини бузиш ишлари бир нечта босқичда амалга оширилишини маълум қилган. Биринчи босқич – ёрдамчи биноларни демонтаж қилиш.
Цивилёв шунингдек, кўплаб кемероваликлар бино ўрнида майдон барпо этилиб, ҳалок бўлганлар хотирасига ҳайкал ёки черков қуриш тарафдори эканликларини таъкидлаган.

Суннатилла Абдуллаев