...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кемерова фожиаси: виждонли губернатор ишдан кетди


10:17, 02.04.2018 Олам
 2 888

Губернатор ўз аҳолисига видеомурожаат билан чиқиш қилган.

Аввалроқ, Россиянинг Кемерова области марказидаги “Зимняя вишня” кўнгилочар бизнес-марказда келиб чиққан ёнғин туфайли 64 киши ҳалок бўлгани ва 50 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Шунингдек, ҳалок бўлганлар хотираси ҳамда мавжуд вазият билан танишиш мақсадида бу ерга шахсан президент Путин ташриф буюрган ва аҳоли билан учрашиб ёнғин сабабчиларини жазолашга ваъда берган эди.
 
Россия Президенти  31 март куни Кемерова области губернатори Аман Тулеевни муддатидан олдин вазифасидан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
 
Эътиборли жиҳати шуки, Тулеев истеъфо аризасини ўз хоҳишига кўра берган ва область аҳолисига ёнғинда кўплаб инсонлар ҳалок бўлганидан кейин бу лавозимда ишлашни ўзига эп кўрмаганини ва марҳумларнинг яқинларига қўлидан келганча ёрдам қилганини таъкидлаб видеомурожаат қилган.
 
Маълум бўлишича, унинг ўрнини вақтинчалик Сергей Цивилев эгаллайди ва бизнес-марказдаги ёнғин суриштирувини шахсан назорат қилади.
 
Маълумот ўрнида,  бизнес-марказнинг раҳбарияти ва қўриқлаш хизмати ходимлари устидан ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Кемерова Аман Тулеев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!