...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Кемеровадаги ёнғин айбдорларини жазолашга ваъда берди


14:18, 27.03.2018 Олам
 5 626

Владимир Путин Кемерова фожиаси қурбонларининг яқинлари билан учрашди.

Аввалроқ, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Россиянинг Кемерова вилояти марказидаги “Зимняя вишня” бизнес-марказида келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлганлар хотираси учун мазкур вилоятга ташриф буюргани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Путиннинг ташрифи арафасида Кемеровада катта митинг ташкил қилинди. Митингга йиғилганлар ёнғин натижасида ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини кўрсатишни талаб қилишди.


 
Шундан сўнг Кемерова шаҳри мэри Илья Середюк ва 15 нафар фуқаро Суд тиббий экспертиза моргига ҳалок бўлганларнинг танасини текшириб кўриш мақсадида йўл олишган.
 
Ушбу экспертиза биносига Путин ҳам етиб келди ва бино олдидаги аҳолидан ёнғинда ҳалок бўлганлаир сони тўғрисидаги расмий маълумотларга шубҳа қилмасликни, ижтимоий тармоқлардаги турли манбалар тарқаётган маълумотларга таянмасликни сўради.
 
Шунингдек, Россия президенти қурбон бўлганларнинг яқинларига фожианинг сабаблари жиддий текширилишини ва ушбу жараёнга алоқадорларнинг барчаси тергов қилиниши ва айбдорлар, албатта жазоланишини маълум қилди.
 
Ҳозирда ушбу бизнес-марказ раҳбари ва масъул ходимлари махсус тергов бўлимида сўроқ қилинмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, “Зимняя вишня” бизнес-марказида келиб чиққан ёнғин натижасида 64 киши ҳалок бўлгани ва 50 га яқин киши турли жароҳат билан шифохонага тушганини хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Зимняя вишня Кемерова ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!