Ҳалок бўлганлар хотираси учун савдо маркази ўрнида ҳайкал ўрнаттилиши мумкин.
Ҳозирда махсус техника ҳудудни қурилиш чиқиндиларидан тозалаш билан банд. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Шунингдек, бугун ташқаридаги сақлаб қолиш мумкин бўлган нарсаларни ажратиб олишади. Екатеринбургдан бинони бузиш учун махсус техникалар келтириляпти.
Эслатиб ўтамиз, Кемеровада содир бўлган ёнғиндан сўнг шаҳар аҳолиси савдо маркази ҳудудида фожиада вафот этганлар хотирасига боғ яратиш ва ҳайкал ўрнатиш тарафдори бўлаётган эди.