...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нималар бўлмоқда! Энди Москвада болалар савдо маркази ёниб кетди


16:30, 04.04.2018 Олам
 6 466

Ёнғин тўрт қаватли мавдо марказининг иккинчи қаватида пайдо бўлгани айтилмоқда.

Бугун, 4 апрель куни Россия пойтахти Москва шаҳридаги “Персей для детей” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бинонинг иккинчи қаватида келиб чиққан.
 
Бинодаги 300дан ортиқ киши фавқулодда эвакуация қилингани, аммо бинонинг тўртинчи қаватида одамлар қолиб кетгани таъкидланган.
 
Ёнғин натижасида бир ўт ўчирувчи ва харидорнинг қаттиқ куйиш жароҳати олгани айтилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, тўрт қаватли мазкур бино Москванинг Малая Семеновская кўчасидаги 28-уй бўлиб, болалар учун мўлжалланган кўнгилочар савдо мажмуаси ҳисобланади.
 
Бу ерда болалар учун турли ўйин майдончалари ҳам жойлашаган. Шунингдек, уларнинг кийим-кечаклари, ўйинчоқлари, мебель ва пойабзаллари сотиладиган объектлар мавжуд.
 
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Кемерова области марказидаги “Зимняя вишня” кўнгилочар бизнес-марказида келиб чиққан ёнғин туфайли 64 киши, жумладан 41 нафар бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Персей для детей Зимняя вишня 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!