...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги ёнғин қурбонлари сони ортмоқда


10:36, 26.03.2018 Олам
 4 319

Россия ФВВ ҳозирда иккинчи босқичда қутқарув ишларини олиб бормоқда.

Аввалроқ, Россиянинг Кемерова вилояти маркази бўлган Кемерова шаҳридаги  “Зимняя вишня” савдо мажмуасида келиб чиққан ёнғин оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлгани ва 50 нафар одам оғир жароҳат олгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Кўнгилочар бизнес-марказда келиб чиққан ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар оиласига вилоят губернатори бир миллион рубль миқдорида ёрдам пули берилишини маълум қилди.
 
Охирги маълумотларга кўра, “Зимняя вишня” савдо мажмуасидаги ёнғин қурбонлари сони 48 нафарга етган.
 
Йўқолганлар сони эса 16 нафарга етган, 50 нафар жароҳатланганлар орасида 12 нафари меҳмонлар бўлган ва шулардан икки нафарининг аҳволи оғирлиги таъкидланди.
 
Яна 36 нафар кишига тезкор амбулотория муолажаси ёрдами берилган.
 
Ҳозирда ёнғин ўчириб бўлингани ва бино ичида қолганларни қидириш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Икром Раҳмон

Теглар:Зимняя вишня Кемерова Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!