...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу ҳафта Шавкат Мирзиёев учун учрашувларга бой бўлади


10:25, 26.03.2018 Жамият
 9 956

Президент Тошкент конференциясининг иккинчи иш куни, 27 мартда анжуманда иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги бошланган иш ҳафтаси учрашувларга бой бўлади.
 
26-27 март кунлари пойтахт “Тошкентда ўтказилаётган Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюраётган давлат ва сиёсат арбоблари Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлади.
 
Ўзбекистон раҳбари бугун, 26 март куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилади. Қолаверса, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжон Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.
 
Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича Тошкент конференциясининг иккинчи иш куни, 27 мартда анжуманда иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
 
Шунингдек, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Асиф ҳам Президент Мирзиёев қабулида бўлади. 
Қамариддин Шайхов 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент конференцияси Федерика Могерини Муҳаммад Асиф Мавлуд Човушўғли Сергей Лавров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар