Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани пойтахт Тошкентга ташриф буюради.
Бугун, 26 март куни ушбу Халқаро конференцияда иштирок этиш учун Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани пойтахт Тошкентга ташриф буюради.
Конференцияда Президент Муҳаммад Ашраф Ғанининг иштироки жуда муҳим. Табиийки, Афғонистон масаласи Президент Ғанисиз ҳал бўлмайди. Ҳукумат ва террористик ташкилот ўртасидаги ўзаро сулҳда Президентнинг иштироки муҳим.
Афғонистон Республикаси Президенти Ашраф Ғани сўнгги бор Ўзбекистонга 2017 йилнинг 4-6 декабрь кунлари ташриф буюрган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 март куни Афғонистон Республикаси Президенти Ашраф Ғанини қабул қилиши кутилмоқда.