Ёнғинда қурбон бўлган, жабрланганлар ҳамда йўқолганлар ҳақида маълумот берилди.
Аввалроқ, Россиянинг Кемерова вилояти маркази Кемерова шаҳридаги “Зимняя вишня” кўнгилочар бизне-марказида содир бўлган ёнғин оқибатида 37 киши ҳалок бўлгани 43 киши эса қаттиқ куйиш туфайли шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Бугун, 26 март куни ушбу ёнғиннинг биринчи тезкор ўчириш ишлари якунлангани эълон қилинди. Шундан кейин вилоят губернатори Аман Тулеев ва мамлакат ФВВ раҳбари Владимир Пучков иштирокида брифинг ўтказилди.
Ушбу брифингда вилоят губернатори фожиа қурбонлари оиласига бир миллион рублдан ёрдам пули берилишини маълум қилди.
Шунингдек, мавжуд вазият юзасидан маълумотлар берилди. Хусусан, ёнғин натижасида 37 киши ҳалок бўлгани, 50 нафар одам қаттиқ куйиш туфайли шифоханага ётқизилгани ва бино ичида қолган 64 кишидан 41 нафари ёш болалар экани айтилди.
Владимир Пучков ҳозирда бино ичида қолганларни қутқариш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Икром Раҳмон