...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Индонезияга ҳамдардлик мактуби йўллади


15:45, 15.05.2018 Жамият
 2 908

Индонезиянинг Сурабая шаҳрида терактлар серияси амалга оширилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига Сурабая шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
 
Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик,  жароҳат олганларга эса қисқа муддатда соғайишларини тилади. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълумот ўрнида, катталиги бўйича Индонезиянинг иккинчи шаҳари Сурабаяда жорий йил 13-14 май кунлари черковларда терактлар содир этилди. Олти кишидан иборат террорчи ҳудкушлар оиласи шаҳарнинг турли жойларидаги черковларда ўзларини портлатиб юборди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия Шавкат Мирзиёев теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар