...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ҳакамлар “Рио-2016” олимпиада ўйинларига йўлланма олди


20:45, 08.01.2016 Спорт
 3 097

Ушбу рўйхатдан Ўзбекистонлик ҳакамлар Тоҳир Ғуломов ҳамда Константин Михайлов ўрин эгаллаган.

Бутунжаҳон спорт курашлари уюшмаси 2016 йилни Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида сопрт курашлари бўйича беллашувларни бошқариб боришга номзод ҳамкамлар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизматига ҳавола қилаётган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, ушбу рўйхатдан Ўзбекистонлик ҳакамлар Тоҳир Ғуломов ҳамда Константин Михайлов ўрин эгаллаган. Олимпиада ўйинларига борадиган ҳакамларнинг якуний рўйхати 2016 йилнинг апрель-май ойларида эълон қилинади.

Спорт курашлари вакилларимиз орасида бугунги кунга қадар Ихтиёр Наврўзов (еркин кураш,  -65 кг) ва Рустам Ассакалов (юнон-рим кураши,  -85 кг) "Рио-2016” ўйинларига йўлланмани нақд қилиб қўйишган, дейилади хабарда. 

Теглар:Рио-2016 Тоҳир Ғуломов Константин Михайлов Ихтиёр Наврўзов Рустам Ассакалов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!