Рио-2016 Паралимпия мусобақалари 18 сентябарь куни ўз ниҳоясига етди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 16 ўринни банд этди.
Мазкур Паралимпия ўйинларида иштирок этган ватандош спортчиларимиз 6та жаҳон, 7та паралимпия ва 12та осиё рекордини ўрнатишди. Жумладан, эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида иштирок этган Александр Свечников 65,69 метр натижа билан олимпиада рекордини ўрнатди. Аввалги натижа 59,38 метр бўлиб у хитойлик Чианг Чин-Чунга тегишли эди. Аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича иштирок этган спортчимиз Сафия Бурхонова 15,05 метр натижа кўрсатиб, паралимпия ва жаҳон рекордини янгилади. Аёллар уртасида 200 метрга сузиш мусабоқасининг якка-баҳсларида Фотимахон Амилова 2:24.43 натижа билан аввалги қайд этилган рекордлар – канадалик спортчи Гранд-Мейсон Валериенинг 2:27.64 кўрсаткичидан ўзиб кетиб паралимпия ҳамда америкалик спортчи Ребекка Майерснинг 2:24.60 кўрсаткичини ортда қолдириб жаҳон рекордини янгилади. Паралимпия дастуридан жой олган эркаклар ўртасида диск улоқтириш мусобақасида иштирок этган ҳамюртимиз Ҳусниддин Норбеков 59.75м натижа билан жаҳон ҳамда паралимпия рекордини янгилади.
Ушбу паралимпия ўйинларида 32 нафар спортчимиз иштирок этиб 31та медални қўлга киритишгани таҳсинга лойиқ.
Биз спортчиларимизнинг келгуси паралимпия ўйинларида ҳам мувоффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ишонамиз.