Рио-2016 Олимпиада ўйинлари иштирокчиси мағлубият учун ҳамон ўзини кечира олмаётган кўринади.
“Азиз дўстлар, ўзбек халқидан минг бор узр сўрайман, сизларнинг ёзаётганингизга жавоб ёза олмаётган бўлсам... Мен ҳозир кўпроқ ўз устимда ишлашим керак. Олдимга қўйган мақсадларим бор. Мен шу нарсадан хурсандман: мен мусобақада ютқазган бўлсам ҳам мени ҳамма яхши кўрар экан. Раҳмат, ҳаммангизга. Мен ҳаммангизни яхши кўраман. Бутун ўзбек халқининг ишончини, албатта, оқлайман”, деб ёзади Баҳодир Жалолов.
Баҳодир Жалолов жорий йилнинг 5-21 август кунлари бўлиб ўтган Рио-2016 Олипиада ўйинларида иштирок этиб, мағлуб бўлган эди. Ўшанда ҳам Жалолов ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларидан узр сўраганди. Баҳодир Жалолов ижтимоий тармоқларга бу қадар боғланиб қолиб, ҳадеб узр сўрагандан кейинги мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрса, мақсадга мувофиқ бўларди.