...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг кўп ҳақ оладиган актёрлар рўйхати билан танишинг


18:06, 19.09.2016 Кино
 7 837

Мазкур рўйхат “Forbes” журнали талқинига кўра тузилган.

“Forbes” журнали телевидениедаги энг юқори ҳақ тўланадиган киноюлдузлар рўйхатини эълон қилди.
 
44 ёшли колумбиялик София Вергара рўйхатда бешинчи маротаба етакчилик қилди. София Вергара “Американча оила” ситкоми билан жуда машҳур. Унинг йиллик даромади 43 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Иккинчи ўринни эса “Катта портлаш назарияси” фильми билан Кейли Куоко (24,5 миллион доллар) эгаллаб турибди.
 
Учинчи ўринга “Офис” сериалидаги роли учун Минди Калинг (15 миллион доллар) лойиқ деб топилди.


 
Кучли бешликка  Маришка Харгитей ва Эллен Помпеолар якун ясади.
 
“Forbes” жорий йилнинг август ойида ҳам кинолардаги бой актрисалар рўйхатини эълон қилган эди. Рейтингда Женнифер Лоуренс етакчилик қилди.  У йил давомида 46 миллион АҚШ доллари ишлаб топган.  
 
Унинг ортидан иккинчи ўринда Мелисса Маккарти (33 миллион доллар) ва Скарлетт Йоханссон  учинчи ўринни      ( 25 миллион доллар) бормоқда.

 
 
“Forbes”га кўра, энг юқори ҳақ тўланадиган киноюлдуз –  Дуэйн Жонсон. У ўн икки ой давомида 64,5 миллион АҚШ доллари топган. Шунингдек, Жеки Чан ва Мэтт Деймон кучли учликдан жой олдилар.
Зуҳра Одилова 

Теглар:Forbes 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Shamik.
19:53 19.09.2016

Aktyorlar emas Aktrisalar desa aniqroq edi manimcha..Ma'muriyatdan e'tiborliroq bo'lishni surab qolamiz



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!