...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Кореяга санкциялар кучаядими?


17:56, 19.09.2016 Олам
 2 838

АҚШ, Япония, Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлари Шимолий Кореяга қарши қатъий чора-тадбирларни муҳокама қилишди.

18 сентябрь куни Нью-Йўрк шаҳрида   БМТ йиғилиши аввалида АҚШ, Япония, Жанубий Корея мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари  учрашув ўтказди. Учрашувда Пхеньяннинг бешинчи энг йирик ядро синовидан кейин мажбурий чораларни ва бир-бири билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.
 
9 сентябрдаги ядро синови БМТ томонидан март ойида Шимолий Кореяга қўйилган санкциясига қарши чиқиш бўлди.
 
Ушбу воқеа мана шу ҳафтада БМТнинг Бош ассамблеясида муҳокама қилинадиган асосий масаладир. Шимолий Корея ракета ва ядровий лойиҳаларини тақиқлаш ҳақидаги  БМТнинг қарорларига беписанд қарагани халқаро ташкилотнинг ғазабини келтирмоқда.
Шимолий Корея бу йил Ким Чен Ин раҳнамолигида мисли кўрилмаган даражада ракета ва ядро синовларини ўтказди.
 
Айни пайтда Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореянинг келгусидаги синовлари учун керакли даромад манбаалари, жумладан, ноқонуний фаолият йўлларига тўсиқ қўйиш чораларини муҳокама қилишди.
 
Вазирлар баёнотида КХДРни ядросизлантиришни доимий ва тўлиқ назорат қилишга йўналтирилган ҳақиқий ва хавфсиз музокаралар учун ҳар доим тайёр экани айтилган.
 
Агар Пхеньян ядро қуроллардан воз кечса, АҚШ ҳам Шимолий Корея билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди. Вашингтон Шимолий Кореяни жиловлаш йўлида Пхеньяннинг дипломатик ҳомийси ва совдо-сотиқ ҳамкори Пекинни ишга солади.
 
Хитой ҳам бугунги кундаги йирик ядровий синовлар туфайли Шимолий Корея билан чиқишолмай қолган, бироқ у янада оғирроқ санкцияларни қўллаб-қувватлаши ҳақида ҳея нарса дегани йўқ. Пекин санкция охирги усул эмаслигини айтиб, музокаралар ўтказишга чақирди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:БМТ Пхеньян Шимолий Корея АҚШ Япония Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!