Сайёҳларга Туркияга бўлган сафарларини бекор қилиш маслаҳат берилмоқда.
Сайёҳларга айни вақтда Туркияга бўлган сафарларини бекор қилишлари кераклиги айтилди. Мамлакатда жиловлаш қийин бўлган санитар-эпидемиологик ҳолат ҳукм сураётгани ҳақида маълумот берилди. Бироқ, огоҳлантириш ва тушунтириш ишларидан кейин ҳам саёҳатга бориш истагида бўлган фуқароларга ўта эҳтиёткор бўлишни, бир марталик елим идишлардан фойдаланишни, сувларни ҳам шундай идишлардан ичишни, ич кетиш, кўнгил айниши ҳолатлари кузатилган тақдирда, зудлик билан шифокор кўригига бориш лозимлиги тавсия қилинмоқда.
Маълумот учун, август ойининг сўнгида Эльбистон шаҳрида қайд этилган ошқозон инфекцияси билан 32 мингдан ортиқ кишининг касаллангани қайд этилганди.