Паралимпиянинг сўнгги кунида велопойгачи ҳалокатга учраб вафот этди.
Велопойганинг С4 классида иштирок этган 48 ёшлик Эронлик спортчи ҳалокатга учради ва бош-мия жароҳатини олди. Шифохонага элтиш вақтида спортчининг юрак фаолияти тўхтаган.
Бундан ташқари, ушбу ҳалокатда украиналик Егор Дементьев ва австралиялик Алистайр Донохое ҳам жароҳат олишди.
Шу муносабат билан эронлик спортчининг оила аъзолари, дўстлари ва миллий терма жамоага ХПҚ раиси Филип Крейвен ва Халқаро Велосипедчилар Жамияти раиси Брайан Куксон ҳамдардлик билдиришди, дейилади хабарда.