Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вируси фавқулодда глобал муаммо эканлиги ва тез тарқалиши билан хавф туғдиришини маълум қилди.
Шу муносабат билан Бразилия президенти маъмурияти раҳбари Жак Вагнер оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Зика вирусининг Рио-2016 Олимпиадасига таъсири юзасидан қуйидаги фикрларни билдирди:
“Бу вирус Олимпиаданинг қолдирилиши ёки бошқа мамлакатга кўчирилишига сабаб бўла олмайди. Биз Бразилияга келадиган спортчилар учун тушунтириш ишларини олиб боришимиз керак. Агар сиз, ҳомиладор аёл бўлмасангиз, вирус билан касалланиш фоизи нолга тенг”.