Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов 5 май куни АҚШда рингга кўтарилади.
Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов 5 май куни (Ўзбекистонда 6 май тонгда) профессионал боксда дебют қилади.
Жалоловга ўша куни мексикалик боксчи Уго Трухильо рақиблик қилади. Уго бунгача профессионал фаолияти давомида бешта жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган (2 таси нокаут билан). Битта жангда эса дуранг қайд этган.
Шунингдек, ўша куни яна бир бошқа ўзбекистонлик боксчи Хуршидбек Норматов ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Норматовга бу жангда колумбиялик Рональд Монтес рақиб бўлади.
Таққослаш учун Норматов шу кунгача бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (2 таси нокаут). Рональд эса проф рингда 26та жанг қилган ва 18 маротаба ғалаба қозонган (16та нокаут). 8 жангда мағлубиятга учраган (7 таси нокаут).
Маълумот учун, жанг АҚШдаги “Foxwoods Resort Casino” аренасида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалолов ватандошларидан дуо қилиб туришлари ва шу дуолар унга янада куч беришини таъкидлаган эди.

Акмалхон Эшонхонов