Жанг 22 июль куни тонгда бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 22 июль куни тонгда профессионал рингда фаолият олиб бораётган боксчи Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Ушбу жангда супероғир вазнли боксчимизга америкалик Куртис Хид рақиблик қилади.
Маълумот учун, Хид бунгача профессионал боксда олтита жанг ўтказган ва уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган (3таси нокаут билан). Иккита жангда эса мағлубиятга учраган. Баҳодир эса проф рингдаги дебютини май ойида нишонлаган ва ўшанда мексикалик Уго Трухильони техник нокаут эвазига мағлуб этганди.
“Жангга тайёргарлик юқори савияда ташкил этилди. Ишонч билан айта оламанки, баҳсга тайёрман. Рингга фақат битта мақсад билан чиқаман – ғалаба қозониш! Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб, юртдошларимизни хурсанд қилмоқчиман”, деди Жалолов.

Акмалхон Эшонхонов