Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар рейтингда етакчи.
Россияда 2018 йил май ойида руслар сотиб олиши мумкин бўлган энг арзон чет эл автомобиллари рейтинги эълон қилинди.
Ушбу рейтингда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon R2 етакчи бўлиб қолмоқда. Компания 2017 йил ишлаб чиқарилган автомобилларни сотаётгани сабабли нарх ўзгармаган. 2018 йил ишлаб чиқарилган автомобиллар 489000 рубль (7663 АҚШ доллари) дан сотила бошланади.
Иккинчи ўринни Datsun on-DO седани эгаллади. 2017 йилда ишлаб чиқарилган шундай седан 444000 рубль (6958 АҚШ доллари), жорий йилда чиқарилганлари эса, 451000 рубль (7067 АҚШ доллари) дан сотилмоқда.
Ўзбекистон маҳсулоти Ravon Nexia седани аввалги учинчи ўринда қолган. Унинг 2017 йил ишлаб чиқарилган 449000 рубль (7036 АҚШ доллари), 2018 йил чиқарилгани 499000 рубль (7820 АҚШ доллари) дан сотилмоқда.
Тўртинчи ўриндан Brilliance H230 автомобили жой олди. Биринчи модификациясини 460000 рубль (7208 АҚШ доллари) га сотиб олиш мумкин.
Бешинчи ўринни FAW Oley эгаллади. Автомобилнинг нархи 491000 рубль (7694 АҚШ доллари).

Суннатилла Абдуллаев