...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миробод туманидаги кўп қаватли уйлар эгаларини топди


20:27, 08.01.2016 Жамият
 4 495

2015 йилда Тошкент шаҳрининг Сирғали, Бектемир ва Учтепа туманларида намунавий лойиҳа асосида бешта “Камолот” уйи бунёд этилган эди.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 32 та хонадондан иборат 2 та кўп қаватли уй барпо этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, ушбу замонавий уйлар илм-фан, маданият, спорт соҳаларида эришган улкан ютуқлари билан Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган иқтидорли ёшларга берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Тошкент шаҳрининг Сирғали, Бектемир ва Учтепа туманларида намунавий лойиҳа асосида бешта “Камолот” уйи бунёд этилиб, уларнинг калити 160 та оилага топширилди. 

Теглар:Камолот уйлари Ёшларга оида давлат сиёсати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар