...
МЕНЮ
ONLINE TV

Карманалик ёшларга “Камолот” уйларининг калити топширилди.


18:15, 22.03.2016 Жамият
 3 924

Кармана туманидаги 64 хонадондан иборат янги уй “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тавсиясига кўра, фаол ёш оилаларга берилди.

Наврўз байрами муносабати билан Навоий вилоятининг Кармана туманида ёш оилалар учун қурилган “Камолот” уйлари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги  “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Камолот” уйлари қурилиб, ижтимоий фаол ёш оилаларга имтиёзли кредит эвазига, бошланғич бадалсиз берилмоқда.

Кармана туманидаги 64 хонадондан иборат янги уй “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тавсиясига кўра, фаол ёш оилаларга берилди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида Тошкент шаҳрининг Миробод тумани қурилган “Камолот” уйлари ўз эгаларига топширилган эди

Теглар:Камолот уйлари Навоий вилояти Кармана тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар