...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спортчилар “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг еттинчи кунида омадли иштирок этишди


15:00, 20.05.2017 Спорт
 2 950

Еттинчи кун якунларига кўра, мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар ҳисобидаги медаллар сони 54 тага етди.

Озарбайжон пойтахтида давом этаётган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг еттинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун ҳар жиҳатдан омадли ва барокатли келди. Яъни мусобақа бошланганидан бери 8 та олтин медалга эга чиққан ўзбекистонлик спортчилар, турнирнниг еттинчи кунида олтита олтин медални қўлга киритишди. Айни шу сабабдан мусобақанинг еттинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун энг омадлиси бўлди.
 
Шубҳасиз, кун қахрамонлари боксчилар бўлишди. Зеро финалга қадар етиб келган ҳар учала боксчи ўз рақиблари устидан ғалаба қозониб, делегацияга бир йўла 3 та олтин медални тақдим этишди.
 
56 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Абдулҳай Шараҳматов финалда туркманистонлик Ёқуб Мередовга қарши жанг ўтказди. Баҳс давомида ташаббусга эга бўлган Абдулҳай рақибини ортиқча қийинчиликсиз таслим этди
 
64 кг вазн тоифасидаги боксчилар баҳсида олтин медаль учун жанг ўзбекистонлик Алиёр Норалиев ва мисрлик Муҳаммад Эслан ўртасида кечди. Алиёр финал баҳсида ўзбек бокс мактабининг довруғи бутун дунёга таралганини яна бир бор амалда исботлади ва рақиби устидан соф ғалабага эришиб, делегация ҳисобига навбатдаги олтинни қўшиб қўйди.
 
Кечаги куннинг энг драматик жангги 69 кг вазн тоифасида Бобо-Усмон Батруов ва мезбонлар вакили Тамерлан Абдуллаев ўртасида бўлиб ўтди. Батруов илк дақиқалардан ташаббусни қўлга олди ва натижада хақли равишда ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.
 
Мусобақанинг еттинчи кунида ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган таэквондочилар ҳам муваффақиятли иштирок этди. Жумладан, таэквондочилар ўз ҳисобига битта олтин, битта кумуш медалларни қўшиб қўйишди.
 
Ҳозирда еттинчи кун якунларига кўра, мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар ҳисобидаги медаллар сони 54 тага етди. Уларнинг 14 таси олтин, 14 таси кумуш ва 26 таси бронза медалларидир. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ислом бирдамлик ўйинлари Бокс Таэквондо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!