...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спортчи Тунисда кумуш медални қўлга киритди


11:40, 10.04.2018 Спорт
 1 620

Амир Тўраев украиналик кейин тунислик рақибини мағлубиятга учратди.

Кеча, 10 9 апрель куни Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
 
Бўлиб ўтган баҳсларда ўзбекистонлик таэквондочи Амир Тўраев финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди.
 
- 45кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Амир Тўраев мусобақада аввалига украиналик рақибини, кейин вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган мезбон спортчини мағлубиятга учратди.
 
Чорак финалда Болгария, ярим финалда ҳиндистонлик рақибдан устун келди. Ҳал қилувчи финал беллашувида эса эронлик спортчига имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали соҳибига айланди.
 
Бугун жаҳон чемпионати дастуридан ўрин олган жангларда Ўзбекистондан тўрт нафар спортчи иштирок этади.
 
Ўғил болалар ўртасида Шаҳзод Жўраев ва Улуғбек Рашидов, қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Мадина Маннопова ва Азиза Шамсиевалар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Амир Тўраев таэквондо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!