...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир она бўлса, болага ким қарайди?


11:31, 10.04.2018 Олам
 4 213

Айтиш мумкинки, Жасинда бош вазир лавозимида оналик мартабасига эришган иккинчи хоним бўлади.

1980 йилда туғилган Жасинда Ардерн – Янги Зеландиянинг янги бош вазири. У январь ойида бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозониб, ишга киришганидан атиги 6 кун ўтгач, ҳомиладорлиги маълум бўлганди.
 
Шундан кейин мамлакат ва хорижий матбуотда “Фарзандини дунёга келтиргач, оналик вазифасини бажарадими ёки давлатни бошқарадими?”, деган мунозара бошланди. Июн ойида илк бор оналик бахтига муяссар бўлиши кутилаётган Жасинда Ардерн эса куни-кеча бу баҳсга нуқта қўйди.
 
Бир томондан мамлакатни бошқаришдек масъулиятли ҳамда ўта мураккаб вазифани бажараётган, иккинчи тарафдан эса “оғироёқлик”нинг инжиқликларига дош бераётган Ардерн шундай дейди: “Яна саноқли ойлардан сўнг она бўламан. Бу кунни интизорлик билан кутяпман. Фарзандли бўлгач ҳам ишимни давом эттиравераман. Чақалоққа турмуш ўртоғим Кларк Кайфорд қарайди. Унга болани парваришлашда энага ёрдам беради”.
 
Айтиш мумкинки, Жасинда бош вазир лавозимида оналик мартабасига эришган иккинчи хоним бўлади. Ундан олдин суиқасд туфайли вафот этган Покистон бош вазири Беназир Бхутто ҳам мамлакатни бошқараётганда фарзандини дунёга келтирганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жасинда Ардерн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!