...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик қиз АҚШ “Президенти” билан учрашди


12:02, 05.05.2018 Жамият
 12 441

Турсингул бир нечта Ғарб давлатларида таълим олган.

Ўзбекистонлик қиз Турсингул Утениязова АҚШнинг 39 Президенти Жимми Картер билан учрашди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.
 
Маълум қилинишича, Турсингул АҚШдаги Хорижий тилларни ўқитиш бўйича The Fulbright дастури (The Fulbright Foreign Language Teaching Assistant Program) доирасида машҳур Президент билан кўришишига муяссар бўлган.
 
Унинг ўзи бу ҳақда қуйидагиларни ёзган:
 
“Бу мен учун The Fulbright дастуридаги энг ҳаяжонли дақиқалардан бири бўлди”.
 
Суратда Турсингул, Картер ва ушбу дастурнинг марокашлик иштирокчиси Ража Боулармуд тасвирланган.
 
Таъкидлаш керакки, Жимми Картер ҳозирда 93 ёшда бўлиб, 1977-1981 йилларда АҚШ Президенти бўлган.
 
Маълумот ўрнида, Турсингул Утениязова Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Ҳозирда Жоржия штатида ўқиш билан бирга таълим ҳам беради.
Темур Назаров

Теглар:элчихона учрашув президент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар