...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбeкистон фуқаролари учун Қирғизистонда сайёр қабул ўтказилади


11:51, 05.05.2018 Жамият
 2 253

Сайёр консуллик қабули Қирғизистон Ҳукуматининг Ўш шаҳридаги Ваколатли вакиллиги биносида ўтказилади.

Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон Республикасининг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ҳудудида вақтинчалик ёки доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Сайёр консуллик қабули Қирғизистон Ҳукуматининг Ўш шаҳридаги Ваколатли вакиллиги биносида ўтказилади.
 
Фуқароларни қабул қилиш (0312) 98-62-96 телефон рақами орқали ёки элчихона веб-сайтидаги электрон тизимида олдиндан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Қирғизистон сайёр консуллик қабул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар