...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайёрланинг! Тошкент бугун катта бокс кечасига мезбонлик қилади


11:24, 05.05.2018 Спорт
 4 102

Кечада 8 нафар ўзбекистонлик спортчи Россия, Танзания, Индонезия ва Грузия вакилларига қарши рингга чиқади.

Бугун, 5 май куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида профессионал бокс бўйича жанг оқшоми бўлиб ўтади.

Кечада 8 нафар ўзбекистонлик спортчи Россия, Танзания, Индонезия ва Грузия вакилларига қарши рингга чиқади. Марқазий жанг ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров иштирокида бўлади. Унда Азизбек WBC Silver камари учун россиялик Дмитрий Чудиновга қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун қуйидаги жуфтликлар рингда ўзаро тўқнаш келадилар:

Азизбек Абдуғофуров – Дмитрий Чудинов (Россия)

Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания)

Жасур Аҳмаджонов – Стеви Онген Фердинандус (Индонезия)

Олимжон Назаров – Хвича Гиголашвили (Грузия)

Жамшид Нажмиддинов – Каха Аветисиани (Грузия)

Улуғбек Собиров – Жоржи Унгиадзе (Грузия)

Анвар Туробов – Рой Мухлис (Индонезия)
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:бокс кечаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!