...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик паралимпиячи Жаҳон чемпионатида юқори ўринни эгаллади


17:23, 26.08.2017 Спорт
 2 068

Чехияда ўтказилган аёллар ўртасидаги баҳсларда паралимпиячи Шаҳноза Мирзаева Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

23–27 август кунлари Чехиянинг Расице шаҳрида пара-каноэ спорт тури бўйича Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтмоқда.
 
Мазкур чемпионатнинг аёллар ўртасида кечган баҳсларида паралимпиячи Шаҳноза Мирзаева Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
 
Шаҳноза 200 метр масофани 51.778 натижаси билан босиб ўтди ва ушбу натижаси эвазига фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медаль соҳибасига айланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шиддатли кечган баҳсларда 1-ўрин австралиялик спортчи Аманда Рейнолдс (50.344) га насиб этган бўлса, 3-ўринни руминиялик спортчи Михаелла Лулэа (52.033) эгаллади.
 
Энди ўзбекистонлик пара-каноэчилар жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Осиё Кубогига қизғин тайёргарлик кўришади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шаҳноза Мирзаева паралимпия пара-каноэ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!