...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент халқаро аэропортида паралимпиячиларимиз тантанали кутиб олинди


10:32, 21.09.2016 Спорт
 4 024

Маросимга Руслан Нуриддинов, Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Рустам Тўлаганов, Ихтиёр Наврўзов ташриф буюришди.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши билан Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XV ёзги Паралимпия ўйинлари совриндорлари пул мукофоти ва Malibu автомобили билан тақдирланиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 21 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида Рио-де-Жайнейро ўтказилган Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси тантанали равишда кутиб олинди.
 
Паралимпиячиларимиз ўтирган самолёт соат 06:15да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.  
 
Тантанали маросимга 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари совриндорлари Руслан Нуриддинов, Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Рустам Тўлаганов, Ихтиёр Наврўзов ташриф буюришди.  
 
Маълумот учун, 7-18 сентябрь кунлари Риода ўтказилган Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз ўз иродаси ва маҳоратини яна бир бор исбот этиб, 8та олтин, 6та кумуш, 17та бронза медалларини қўлга киритиб, 176 давлат орасида 16-ўринни қайд этишди.

Теглар:Паралимпия Тошкент халқаро аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!