...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи баланд ҳилпиради


20:19, 08.03.2018 Спорт
 3 235

Сеул ногиронлар спорт ассоциацияси вице-президенти Парк Ён Соога Ўзбекистон делегацияси томонидан эсдалик совғалар ҳам топширилди.

Бугун, 8 март куни маҳаллий вақт билан соат 15:00да Пхёнчхандаги Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди.
 
Унда мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда Ўзбекистон делегацияси аъзолари иштирок этишди.
 
Тантанали маросимда Пхёнчхан Паралимпия шаҳарчаси мэри, Сеул ногиронлар спорт ассоциацияси вице-президенти Парк Ён Соога Ўзбекистон делегацияси томонидан эсдалик совғалар топширилди.
 

 
Эслатиб ўтамиз, XII Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 9 март куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00) да бошланади.
 
Унда тоғ чанғиси бўйича баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган ягона спортчи Ёқутхон Холбекова делегация байроқдори вазифасини бажаради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Паралимпия Пхёнчхан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!