...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпия ўйинлари. Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади!


11:51, 08.02.2018 Спорт
 2 401

Эртага Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бошланади.

Хабарингиз бор, эртага, 9 февраль куни Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бошланади.
 
Ушбу ўйинларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади. Бугун, 8 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да Пхёнчхандаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди.
 
Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда делегация аъзолари иштирок этган.
 
Маросимда Пхёнчхан Олимпия шаҳарчаси раиси, стол тенниси бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати ва кубоги совриндори Рю Синг Мин Умид Аҳмаджоновга эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Умид Маҳамаджонович ҳам Олимпия шаҳарчаси мэрига Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан совғалар улашди.
 

 
Эслатиб ўтамиз, XXIII Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 9 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00) да бошланади.
 
Унда тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комил Тўхтаев делегацияси байроқдори вазифасини бажаради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пхёнчхан Ўзбекистон байроғи XXIII қишки Олимпия ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!