Фигурали учиш бўйида Миша Ге ва тоғ чанғиси бўйича Комил Тўхтаев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар.
Олимпия ўйинларида икки нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади. Фигурали учиш бўйида Миша Ге ва тоғ чанғиси бўйича Комил Тўхтаев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар.
7 февраль куни Халқаро олимпия қўмитаси президенти матбуот анжумани вақтида Пхенчхандаги Олимпия ўйинлари-2018 мусобақасининг бюджетини маълум қилди.
Томас Бахнинг айтишича, Олимпия ўйинлари-2018 мусобақасининг бюджети 2,4 миллиард долларни ташкил этади.
“Ташкилий қўмитанинг ҳисоботига кўра, 2018 йилги ўйинлар учун барча объектлар тайёр. Улар атлетлар учун барча шароитларни ўзида мужассам этган. Қиш учун Олимпия рекорди ўрнатилди – мусобақада 92 та мамлакат спортчилари иштирок этадилар.
Мусобақалар учун чиқарилган чипталарнинг 78 фоизи сотилган. Ва албатта, кўнгиллилар ҳам ажойиб тарзда ишлашяпти. Кўриб турганингиздек, Корея табассум қилмоқда. Мамлакат кўнгиллиларнинг табассумлари туфайли самарали ҳаракат қилмоқда”, деди Томас Бах ўз чиқиши давомида.
Эслатиб ўтамиз, “UzReport TV” телеканали Ўзбекистон ҳудудида 2018 йилги қишки Олимпия ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган ягона маҳаллий телеканалдир.