Валютафурушларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси, яъни ноқонуний равишда валюта қийматига эга бўлиш ёки сотиш айби билан жиноят иши қўзғатилди.
Қўқон шаҳридаги “Медиапарк” савдо мажмуасида Жамшид Ниёзов исмли шахс 1 долларга 8240 сўмдаги курс бўйича 7400 долларни 60,9 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди. Текширув вақтида унинг ёнидан яна 600 доллар топилган.
Шунингдек, рейд давомида марғилонлик Улуғбек Мирфаёзов ҳам 1 долларни 8300 сўмга тенг курс бўйича 10 минг долларни 83 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Айни вақтда валютафурушларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси, яъни ноқонуний равишда валюта қийматига эга бўлиш ёки сотиш айби билан жиноят иши қўзғатилган.