...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Кореяда Паралимпия ўйинлари бошланди, мусобақада ўзбекистонликлар борми?


16:11, 09.03.2018 Спорт
 1 931

Бугун Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XII қишки Паралимпия ўйинлари бошланди.

Аввалроқ, Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XII қишки Паралимпия ўйинлари бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтган ҳақида хабар бергандик.
 
Бугун, 9 март куни эса Пхёнчхан шаҳрида XII қишки Паралимпия ўйинлари бошланди.
 
18 мартгача давом этадиган ушбу спорт байрамида дунёнинг 49 та мамлакатидан 570 нафарга яқин паралимпиячи иштирок этади.
 
Спортчилар 6 хил спорт тури бўйича 80 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борадилар.
 
Маълумот учун, мазкур ўйинларда ўзбекистонлик спортчи Ёқутхон Ҳолбекова ҳам иштирок этади.
 

 
У чанғи пойгалари баҳсида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Ҳолбекованинг илк старти 12 март кунига мўлжалланган.
 
Ўша куни Ёқутхон 15 км масофага бўладиган чанғи пойгаларида қатнашади. 14 март куни у 1,5 км масофали спринт баҳсларида иштирок этади.
 
17 март куни эса Холбекова 7,5 км масофага классик пойга баҳсларида ўз омадини синаб кўради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Паралимпия ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!