Қозоғистон президенти Ўзбекистоннинг “Электрокарт” тажриба платформаси билан танишди.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси президенти “Остона ЭКСПО-2017” кўргазма комплекси ҳудудида барпо этилган “Хилтон” меҳмонхонасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этгани ҳақида маълумотлар бор.
Кўргазмага ташрифида Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон павильонидаги илмий-ишлаб чиқариш ишланмалари, лойиҳалар, шу жумладан, “Электрокарт” тажриба платформаси ҳамда транспорт воситалари билан танишди.
Қозоғистон Республикаси президенти ўзаро ҳамкорлик доирасида ушбу лойиҳалар истиқболда катта аҳамият касб этишини таъкидлади.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилаётган ЭКСПО-2017 бутунжаҳон кўргазмаси ўтказилаётгани ва унда ўзбек-герман корхонаси бензинга муқобил бўлган газда ҳаракатланувчи автобусини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.