Санкт–Петербургда уч нафар Ўзбекистон фуқароси жанжал оқибатида оғир тан жароҳати олди.
Хабарда айтилишича, кўнгилсиз ҳодиса кеча, 25 август куни, тахминан соат 20:00 лар атрофида содир бўлган. Адмиралтей тумани ҳудудидаги 134-уй олдида бир гуруҳ одамларнинг маиший масалалар устидан тортишиши натижасида жанжал келиб чиққан. Воқеа жойида 21–24 ёшлар атрофидаги уч нафар шахс оғир тан жароҳати олганлиги маълум қилинган.
Полиция томонидан мазкур воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Ҳозирча жабрланганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги маълум. Жанжалда иштирок этган бошқа шахслар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.