...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аср жанги: Мэйвезер ва Макгрегорнинг вазн ўлчаш маросими ўтказилди


15:25, 26.08.2017 Спорт
 4 939

Жанг эртага, 27 август куни Лас-Вегасдаги “T-Mobile Arena” биносида бўлиб ўтади.

Аввал хабар берганимиздек, эртага, 27 август куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида боксчи Флойд Мэйвезер ҳамда аралаш қоидали жанглар устаси Конор Макгрегор ўртасида жанг ўтказилади.
 
Анъанага кўра, жангдан бир кун аввал иштирокчиларни тарозидан ўтказиш маросими бўлиб ўтди. Бир неча дақиқа аввал якунланган ушбу маросимда Конор Макгрегор рақибидан оғирроқ эканлиги маълум бўлди.
 
Ирландиялик аралаш қоидали жанглар устаси Конор Макгрегор 69,4 кг, унинг америкалик рақиби Мэйвезер эса 67,8 кг  вазнда эканлиги маълум қилинди.
 
Мэйвэзер жангдаги иштироки учун гонорар сифатида 100 миллион долларга эга бўлади. Макгрегор эса 30 миллион доллар гонорарни қўлга киритади. Ҳар икки спортчи ҳам жанг натижасидан қатъий назар кафолатланган тўлов маблағини олишади.
 
Бундан ташқари, спортчилар чипталар ҳамда пуллик трансляция намойишларидан ҳам фоиз ҳисобида қўшимча даромад олиши режалаштирилган.
 
Аср жанги деб аталган мазкур спорт мусобақасининг ташкилотчилари 630 миллион доллардан ортиқ даромад ишлаб олишлари тахмин қилинмоқда.
 
Бу эса бокс тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Маълумот учун, шу кунга қадар энг кўп даромад олган жанг Мэйвезер–Пакьяо “тўқнашуви” бўлганди. 2015 йилда ўтказилган ушбу шоу мақомидаги спорт беллашуви ташкилотчиларга 500 миллион доллар даромад келтирганди.
 
Қайд этиш керак, кутилаётган жанг бокс қоидалари асосида ўтказилади ва 12 раунд давом этади. Вазн тоифаси — 69,85 кг.
 
Жанг Лас-Вегасдаги “T-Mobile Arena” биносида эртага, 27 август куни (Тошкент вақти билан тонгда) бўлиб ўтади. Тўқнашувни “Showtime” телеканали (Тошкент вақти билан 08:30 да) намойиш этишни режалаштирган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Макгрегор Мэйуэзер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!