Доғистон пойтахтида жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлади.
Бундан ташқари, у ирландиялик жангчини кечирганини маълум қилди.
“Мусобақага фахрий меҳмон сифатида яқин дўстим Олег Тактаров ва Конор Макгрегорни таклиф этиб қоламан. Бўлди, уни кечираман. Раҳмдил бўлишимиз керак”, деди Абдулманноп Нурмуҳамедов.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 декабрь куни Доғистон пойтахти Махачқалъада жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 окятбрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ҳабиб Нурмуҳамедов Макгрегор устидан ғалаба қозонган. Жангдан олдин ҳам, жанг пайтида ҳам Макгрегор ва унинг жамоаси доғистонлик спортчини ҳақоратлаганди.
Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг амакиси Алекс Нурмуҳамедов жиянининг кейинги режаларига Макгрегор кирмаслигини айтиб ўтганди.