Ишчи нонуштада давлат раҳбарларидан ташқари вазирлар, ҳокимлар ва тадбиркорлар иштирок этди.
Халқаро оммавий ахборот воситалари берган маълумотга кўра, тадбирдаикки давлат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, РФ минтақалари губернаторлари ҳамда Ўзбекистон вилоятлари ҳокимлари, бундан ташқари икки мамлакатнинг йирик тадбиркорлари иштирок этган.
“РФ ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий соҳага доир 6,2 млрд доллар ва инвестиция соҳасига оид 20,8 млрд долларга тенг келишувлар имзоланган”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ишчи нонушта якунларига кўра, тўққизта ҳудудлараро келишув имзоланган.